

Бугун Севильяда "Реал" ва "Барселона" ўртасида Испания кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Аввалроқ, "қаймоқранглилар" клуби телевиденияси Рикардо де Бургос Бенгоэченинг "Барса"га қарши ўйинга тайинланганини танқид қилиб, ҳакамнинг "Реал" рақиблари фойдасига бир қатор хатоларга йўл қўйганини кўрсатган видеони эълон қилганди.
"Менимча, бу мағлубият ҳолатидаги тактика. Улар оғир мағлубиятдан, эҳтимол, йирик мағлубиятдан қўрқишади.
Улар ўзларига баҳона қидиришмоқда", - деди "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси Жибриль Сиссе.



