

Жорий ёзда Мадрид клуби Эдуардо Камавинга ёки Орельен Чуаменини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Федерико Вальверденинг кетиши Англия томонидан қизиқиш билдирилганига қарамай, кўриб чиқилмаяпти. "Реал" уругвайлик ярим ҳимоячини келажакдаги лойиҳанинг асосий ўйинчиси деб ҳисоблайди.
Вальверде "Реал"нинг асосий таркибида қолиши кутилмоқда, бироқ келгуси мавсум уругвайлик футболчи учун клуб ва мухлислар эътиборини қайтариш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.



