

"Пеналти белгилаш учун бу ҳақиқий пеналти бўлиши керак. Биринчи таймда тўқнашув менга жуда минимал кўринди, бу эса Чемпионлар Лигаси ярим финали.
Мен омадга ишонмайман, мен вазиятлардан фойдаланишга ишонаман. Биринчи таймда ўйин тенг кечди. Рақиб тўп билан яхшироқ ишлади, лекин деярли ҳеч қандай вазият яратмади. Уларнинг таркиби жуда яхши, майдонга тушган захира футболчилар ҳам асосий таркибдагилардан кучлироқ эди. Шунга қарамай, иккинчи таймда биз яхшироқ ўйнадик. Уларнинг ўйин интенсивлиги пасайди, биз эса янада ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Биз яхшироқ ҳимояландик ва Гриезман ҳамда Лукман учун вазиятлар яратдик", – деди "Атлетико" бош мураббийи.



