Диего Симеоне кечаги мағлубият ҳақида фикр билдирди

6 май 2026, 07:50
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси 2025/2026 йилги мавсуми ярим финалида "Арсенал"дан (1:1, 0:1) мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди.

"Биз жуда яхши ҳаракат қилдик. Барча кучимизни бердик. Биз кутганимиздан ҳам узоқроққа бордик. Афсуски, ҳамма нарса шундай якун топди. Биз қўшимча вақт ўйнашга лойиқ эдик. Биринчи ўйинда голли вазиятлар бўлди, лекин уларни голга айлантиролмадик. Лондондаги ўйиннинг иккинчи таймида биз рақиб майдонида кўпроқ вақт ўтказдик ва имкониятлар яратдик. Лекин баъзида майда нарсалар сен томонда бўлмайди.

"Арсенал"ни табриклайман, улар яхши курашди. Менга уларнинг жамоаси ва мураббийи ёқади. Уларда доимий ёндашув ва жиддий молиявий ресурслар бор. Уларни табриклайман. Биз эса ишлашни давом эттирамиз ва аниқ бир деталга ўралиб қолмаймиз", — деди Симеоне Marca нашрига.


Манба: Marca