

Sky Sports маълумотларига кўра, ФА ФИФАга хат юбориб, унда ташкилот раҳбари лавозимига Жанни Инфантинонинг тўртинчи муддатга қайта сайланишини қўллаб-қувватлашини чақириб олишини маълум қилган. Ўтган ҳафта ФИФА жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш учун янги тижорий тузилма — FIFA Forward Enterprise (FFE) яратмоқчи экани маълум бўлган эди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедерациялари танқиди ва УЕФАга аъзо давлатлар томонидан ЖЧни бойкот қилиш таҳдиди фонвида бу ғоядан воз кечишга қарор қилди. ФИФА президенти сайлови 2027 йил март ойида бўлиб ўтади.


