ЖЧ-2018. Швейцария терма жамоаси Россияда + ФОТО

Tolibjon Qosimov
11 июн 2018
Бугун, 11 июнь куни Владимир Петкович бошчилигидаги Швейцария терма жамоаси Россияга етиб келди.

Швейцарияликларни Самара аэропортида турнир ташкилотчилари кутиб олишди. Жамоа шу ернинг ўзидан тўғри ЖЧ-2018 пайти истиқомат қиладиган Тольяттига йўл олди.


Эслатиб ўтамиз, Швейцария терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 17 июнь куни Бразилияга қарши ўтказади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: gettyimages.com