

"Оҳ, йигитлар, шунчаки таътилга кетишимга ва дам олишимга қўйиб беринглар. Бу оғир йил бўлди. Мен жиддий операцияни бошдан ўтказдим. Эришган ютуқларимдан фахрланаман. Мен жуда кўп меҳнат қилдим. Бор гап шу", — дея Де Брюйненинг сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Де Брюйне 2010 йилдан буён Бельгия терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ярим ҳимоячи барча турнирларда 124 та ўйинда иштирок этиб, 38 та гол уришга эришган.



