

Учрашув Англия жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Баъзида учрашувлар мураккаб кечaди. Биз устунликка эга бўлдик, аммо муайян эпизодларда қийинчиликларга дуч келдик. Чемпионлар лигаси, Германиядаги сафар ўйини — бу ҳамиша жиддий синов, шунинг учун уч очкони олганимиздан мамнунман. Рақиб тажовузкор ва жипслашиб ҳаракат қилди, уларнинг қанот ҳужумчилари эса реал хавф туғдиришди. Ҳимоядан ҳужумга тезкор ўтишларда ниҳоятда эътиборли бўлиш талаб этиларди. Биз натижадан қониқдик — энди тикланиш ва ишни давом эттириш керак", — дейди Маресканинг сўзларини BBC нашри.
Ушбу ўйиндан сўнг "РБ Лейпциг" уч очко билан Чемпионлар лигаси умумий жадвалида 29-ўринда бормоқда, "Манчестер Сити" эса тўққиз очко билан еттинчи поғонани эгаллаб турибди.



