"Шальке" 40 ёшли Жекони сақлаб қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
5 май 2026, 18:40
"Шальке" Эдин Жекони жамоада олиб қолиш ниятида.

Бу ҳақда журналист Николо Скира маълум қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, 40 ёшли боснияликнинг шартномаси 2027 йил ёзигача узайтирилиши режалаштирилган.

Ҳужумчи келгуси ҳафталарда, 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Жеко "Шальке"да йил бошидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Форвард немис жамоасида 9 ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голли пас узатди, бу уларнинг Бундеслигага қайтишига ёрдам берди.

Жеко илгари "Фиорентина", "Фенербахче", "Интер", "Рома", "Манчестер Сити", "Вольфсбург", "Теплице" ва "Железничар" жамоаларида ўйнаган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/NicoSchira