"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин

Sherzod Nurmatov
23 фев 2026, 14:13
Илгари "Бавария", "Шальке" ва "Фулхэм" каби клубларда ишлаган 72 ёшли Феликс Магат Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда.

"AS News"нинг хабар беришича, немис мутахассиси ҳозир Анталияда бўлиб турибди. Томонлар айни пайтда эҳтимолий ҳамкорлик шартларини муҳокама қилмоқда.

2004-2007 йиллар орасида Магат Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига мураббийлик қилган. Кейинчалик "Вольфсбург", "Герта" ва "Фулхэм" каби жамоаларда фаолият юритган.

Ҳозирда эса Магат Германия чемпионатининг тўртинчи дивизионида ўйнайдиган "Ашаффенбург" клубида спорт директори лавозимини эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS News