"Пахтакор" мураббийи Эмилиан Карас: "Майдонда жанг бўлади"

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 23:26
Элит Чемпионлар Лигаси 3-туридан аввал "Мадина Халқаро" стадионида матбуот анжуманида "Пахтакор" вакиллари Эмилиан Карас ва Башар Ресан қатнашди.

Карас: - "Эйр Форс" жуда яхши жамоа ва эртанги беллашув жуда қийин кечишини кутяпмиз. Улар жуда тартибли ва уюшқоқ ҳолда ўйнашади. Ҳимояда рақибга бўш ҳудуд қолдирмасликка интилишади. Шу сабабли майдонда жанг бўлади.

Футболда барча жамоа ғалаба қозонишни истайди. Буни хоҳламаган мураббий ёки футболчининг ўзи йўқ. Биз ютуқ учун майдонга тушамиз. Майдонда нималар бўлишини ўйин кўрсатиб беради.

Ресан: - Бу ерда эканимиздан хурсандман. Собиқ жамоамга қарши ўйнайман. "Пахтакор"ни илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. "Эйр Форс" Ироқнинг энг кучли клубларидан бири ва доимо Осиё клублар мусобақаларида иштирок этади. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз, уч очко билан уйга қайтсак янада хурсанд бўлардик.

photo_2026-10-25_22-36-50.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати