Клубдаги манбаларга кўра, МЮ Кэррикни истеъфога чиқаради. Раҳбарият бош мураббийликка номзодлар изламоқда

Aslanov Jasurbek
26 окт 2026, 00:13
"Манчестер Юнайтед", катта эҳтимол билан, яқин вақт ичида Майкл Кэррикни ишдан бўшатади.

Манкунианликлар бугун АПЛнинг 8-турида "Борнмут"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Жамоа сўнгги саккизта ўйинда беш бор мағлубиятга учраб, уч марта дуранг қайд этди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, "Юнайтед" раҳбарияти бугунги баҳсдан аввал ҳам Кэррикнинг ўрнига номзодлар қидираётган эди, аммо энди бу жараённи тезлаштиради. Клубдаги манбалар амалдаги бош мураббийнинг истеъфога чиқарилишини кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports