"Хоразм" Токов билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
14 сен 2026, 22:45
Сергей Токов "Хоразм" билан ҳамкорликни тўхтатди.

“Хоразм” матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа бош мураббийи Сергей Токов ва унинг штаби билан тузилган битим ўзаро келишувга кўра бекор қилинди.

“Хоразм” Токов қўл остида Суперлиганинг 21 та баҳсида 5 та ғалабага эришди, 6 та дуранг қайд этди ва 10 та мағлубиятга учраб, жадвалда 21 очко билан 13-ўринда бораётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати