

Шунингдек, футболчи Тошкент клубидаги фаолияти ва келажакдаги режаларига ҳам тўхталиб ўтди.
"Ўзбекистон чемпионати бошқача, бу ердаги муҳит ҳам фарқ қилади. Очиғи, у Ироқ чемпионатига ўхшамайди. Айниқса, жисмоний ва тактик жиҳатдан сезиларли тафовут бор.
Масалан, Ироқда "Ал-Қува ал-Жавия" ва "Аз-Завро" ўзаро тўқнаш келганда, жамоалар навбатма-навбат ҳужум қилади. Бир жамоа 10 дақиқа давомида босим ўтказиб, кейинги 10 дақиқада ҳимояланиши каби ҳолатлар деярли кузатилмайди.
"Пахтакор" ва "Ал-Қодисия" ўртасидаги учрашувда эса буни кўрдик. Биз рақибни 20 дақиқа давомида босим остида ушлаб турдик, сўнгги дақиқаларда ҳам ҳужумларни кучайтирдик.
Энг катта фарқ жисмоний тайёргарлик ва ўйин муҳити билан боғлиқ. Буларга мослашиш учун вақт керак. Биз Ўзбекистондаги шароитга кўникдик ва бу ердаги фаолиятимиз муваффақиятли кечишини истаймиз.
Ҳозирча "Пахтакор"да фаолиятимни давом эттираман. Шартномам тугагач, келажагим борасида қарор қабул қиламан ва кейинги мавсум қайси жамоада ўйнашимни аниқлайман", — деди Ҳусайн.
Маълумот учун, 30 ёшли ҳужумчи "Пахтакор" сафида ҳозиргача Ўзбекистон чемпионатининг 9 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирида 2 та ўйинда иштирок этди, бироқ гол ура олмади.



