

"Барселона" — "Реал Мадрид" 0:0
“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 2. Жоау Канселу, 5. Пау Кубарси, 18. Жерард Мартин, 16. Родри, 8. Педри, 10. Ламин Ямаль, 12. Хави Эспарт (3. Алекс Бальде, 30’), 7. Фермин Лопес, 17. Энтони Гордон, 11. Рафинья.
Захира: 13. Войцех Щенсни, 25. Доминик Ливакович, 41. Алекс Кампос, 4. Брайан Фариньяс, 6. Гави, 14. Карим Адейеми, 21. Френки де Йонг, 22. Марк Берналь, 9. Габриэл Жезус, 29. Ҳамза Абдулкарим, 32. Ориан Горен.
“Реал Мадрид”: 13. Андрей Лунин, 16. Ибраима Конате, 17. Марк Кукурелья, 14. Орельен Чуамени, 4. Дин Хёйсен, 8. Федерико Вальверде, 5. Жуд Беллингем, 25. Ян Диоманде, 15. Арда Гюлер, 20. Бернарду Силва, 10. Килиан Мбаппе.
Захира: 26. Серхио Местре, 3. Эдер Милитао, 12. Трент Александер-Арнольд, 18. Альваро Каррерас, 22. Антонио Рюдигер, 24. Дензел Думфрис, 6. Эдуарду Камавинга, 19. Карлос Эспи, 27. Тьяго Питарч, 9. Эндрик, 21. Браим Диас, 40. Илья Волошин.
41. ГОЛ! Мбаппе ҳисобни очди!
40. Охирги дақиқаларда каталонияликлар ўйин тизгинини қўлига олди.
34. Гордон жуда қулай вазиятдан зарба берди, Лунин тўпни қайтарди!
33. Гюлернинг узатмасидан Мбаппе акробатик услубда зарба берди, аммо тўп осмон-у-фалакка кетди.
33. Рафиньядан навбатдаги зарба, бунисини ерлатиб берди ва бироз ноаниқ бўлди.
30. Бальде Эспарт ўрнига ўйинга қўшилди. Энди Канселу ўнгга ўтди, чапдан эса Алекс.

29. Ие, энди Эспарт майдонга ўтириб олди. У аниқ алмаштирилади.
26. Вальверде жароҳат олган бўлиши мумкин, Думфрис машғулотларни бошлаб юборди.
26. Гюлердан навбатдаги зарба, бу сафар тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
24. Рафинья қулай вазиятга чиқиб туриб зарба берди, бирозгина ноаниқ бўлди…
23. Ферминнинг зарбаси рекошетга учраб, тўп Лунинга бориб тушди.
22. Рафиньянинг зарбаси ноаниқ кетди.
20. Темп ҳозирча ўта юқори эмас, ҳужумлар ҳам хавфли бўлмапти.
18. Арданинг узоқдан йўллаган зарбасини Гарсия қайтариб юборди…
15. Гордондан навбатдаги зарба, бунда ҳам тўпни Лунин ушлаб олди.
10. Эспарт майдон марказида йиқитилди, мадридликлар эса бунга эътироз билдиришди. Бош ҳакам ва Моуриньонинг суҳбати бўлиб ўтди.
7. Гордоннинг чап томондан йўллаган зарбасидан сўнг Лунин тўпни ушлаб олди.
5. Гюлер қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
3. Хёйсен тўпни узатишда хато қилганди, бироқ Ямаль ҳам яхши ҳаракат қила олмади бу вазиятда.
2. Илк дақиқалардан тўп назорати мезбонларда.
1. Эль-Класико бошланди!
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Стадионда эса “Барселона” мадҳияси. Мухлислардан ажойиб перформанс!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания Ла Лигасининг 10-туридан ўрин олган марказий баҳс – "Барселона" — "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



