

- ОКМКни ғалаба билан табриклайман. Ўйин оғир ўтди, майдон ҳам оғир эди. Хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейин эса ўйинга қайтиш қийин бўлди. Балки бу руҳиятга боғлиқдир. Ҳаракат қиляпмиз, лекин ҳужумда бизга совуққонлик ёки маҳорат етишмаяпти. Қўлимиздан келганини қиляпмиз, лекин ҳар доим ҳам биз ўйлагандек бўлмаяпти.

- Иккинчи бўлимда ҳимоячиларингиз кўплаб қўпол хатолар қилишди ва рақиблар ўтиб кетишди.
- Фикрингизга қўшиламан. Қўпол хатолар кўп бўлди. Ҳимоя борасида биз кўп ишлаяпмиз. Балки ҳимоячилар ўйин пайтида бизни эшитмаётгандир ёки концентрация етишмаётгандир. Бу нима билан боғлиқлигини билмаяпман. Футболчиларнинг ёши катта, балки, улар билан ўзгаришларни тезликда амалга ошириш қийин бўлаётгандир. Улар кучга тўла вақтида барча кўрсатмаларни бажара олишмоқда. Бироз чарчаганада эса эътибор йўқолиб қоляпти. Иккинчи бўлимда бизга яқиндагина келиб қўшилган ҳимоячи майдонга тушди. Айрим жойларда у хаяжонлангандир. Лекин хатоларимиз жуда кўп бўлди. Буни кўриб чиқамиз.
- Аббос Отахонов қачон сафга қайтади?
- У шуғулланишни бошлади. Балки кейинги ўйинга тикланиб бўлар. Унинг тиззасидан жиддий жароҳати бор эди. Энди у секинлик билан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилмоқда.



