Сергей Лебедев: "Бугун футболчиларимиз ўйинга борларини беришди"

9 авг 2026, 20:53
Пролига 14-туридан ўрин олган "ФарДУ" – "Пахтакор фарм" (5:1) учрашувидан кейин фарғоналиклар бош мураббийи Сергей Лебедев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало ўз жамоамизни ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бугун футболчиларимиз ўйинга борларини беришди. Тўғри, биринчи тайм унчалик ўхшамади, лекин иккинчи бўлимни анча яхши ўтказдик.

- Бобур Фарҳодов ҳужумчи, лекин биринчи тайм ҳимояда ўйнади.

- Биз ҳар бир ўйинга турлича муносабатда бўламиз. Бунинг хавотирли жойи йўқ. Бобур ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман. У универсал футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›