UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  6 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш" Янгиликлар

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"

​Тез орада Тошкентда CAFA U-17 мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда мамлакат шарафини Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа бош мураббийи Сергей Чигодаев мусобақага тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- Нега айнан сизнинг жамоангизни танлашди? Ахир бу U-17 турнири, сизнинг жамоангиз эса бир ёш кичкиналардан иборат...

- Билишимча, барча U-16 жамоаларини олиб келган. Эҳтимол, мусобақанинг аввалги номи сақлаб қолингандир. Ҳамма термаларда 16 ёшдан кичик футболчилар бўлса керак.

- Жамоангизнинг CAFA U-17 Кубогидаги мақсадлари қандай? Уйдаги мусобақада ғалаба қозониш шарт деган вазифа қўйилганми?

- Раҳбарият олдимизга ҳеч қандай жиддий вазифа қўйгани йўқ. Биз учун ҳозир энг муҳими: рақобатбардош жамоа тузиш, яхши селекcия ўтказиш ва шу ёшда энг кучли футболчиларни йиғиш. Бу биз учун яхши синов, чунки CAFA U-17, иштирокчилар рўйхатига назар ташласангиз, деярли U-17 Осиё Кубогининг мини-версиясига ўхшайди. Ҳамма яхши жамоалар, муносиб рақиблар. Бу биз учун мураббий ва футболчилар учун ҳам яхши синов бўлади.

- Сиз таркиб ҳақида айтиб ўтдингиз. Жамоангиздан Ўзбекистон U-17 терма жамоасига ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги учун икки нафар футболчи – Алиев ва Ҳакимов жалб қилинди. Улар бир ёш катта жамоада ўйнаб, турнирда ғолиб чиқишди. Келаси йили, кетма-кет иккинчи марта бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубогида улардан умидвормисиз?

- Биз уларга ишонамиз, албатта. Улар 2008 йилда туғилган жамоага ёрдам беришди, умид қиламанки, улар ўз ёш тоифасига ҳам кўмаклашишади. Бироқ биз U-17 Жаҳон чемпионатидан кейин уларга умид боғлаймиз. Ҳозир уларга тегмаймиз ёки безовта қилмаймиз.

- Турнирга тайёргарлик борасида қандай шароитлар яратилди?

- ЎФА раҳбарияти биз учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилди: биз яхши меҳмонхонада яшаймиз, табиий майдонларда машқ қиламиз. Йигитлар буни қадрлашади. Улар бундай шароитда яшаш ва машқ қилишдан хурсанд эканликлари аниқ. Бундай муносабатни кўрганингизда кайфиятингиз дарҳол яхшиланади. Фақат майдонга чиқиб, нималарга қодир эканимизни исботлашгина қолди.

CAFA U-17 24-31 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Барча ўйинлар "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси, Эрон ва Афғонистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Қура ташлаш маросими 23 май кунига белгиланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика