Ҳужумчисиз қолган "Эвертон" эркин агент Марсьяль билан музокара бошлаши мумкин

Sherzod Nurmatov
4 сен 2026, 18:25
"Эвертон" эркин агент мақомидаги ҳужумчи Антони Марсьяль билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манба маълумотларига кўра, инглиз клуби жамоа ихтиёрида ягона ҳужумчи — Тьерно Барри қолганлиги сабабли шошилинч равишда янги ҳужумчи изламоқда.

30 ёшли француз Марсьяльнинг охирги клуби "Монтеррей" бўлиб, у ерда 2025 йил сентябридан 2026 йил июнигача тўп тепган. У 20 та ўйинда 1 та гол урган.

Шунингдек, футболчи фаолияти давомида АЕК, "Манчестер Юнайтед", "Севилья", "Монако" ва "Лион" клубларида ҳам ўйнаган.

Transfermarkt Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси трансфер қийматини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSPORT