

“Қийин ўйин бўлди. Бутун учрашув давомида шунча ҳаракат қилиб, айнан сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимиздан жуда афсусдамиз. Лекин футболчиларга ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдираман. Улар жуда ёш, майдонда бор кучини ишга солишди ва қийин вазиятда ҳақиқий ирода намойиш этишди. Танаффусда тактик ўзгаришлар қилмадим ва футболчиларни айбламоқчи эмасман.
Барча футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишди, бироқ жуда кескин кечган турнирдан сўнг улар чарчаб, толиқиб қолишган эди. Бизда ёш иқтидорлар кўп, айниқса, Равшанбековни ажойиб келажак кутмоқда. У муҳим вазиятларда ўз маҳорати ва матонатини кўрсата олди”.



