Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди
18 июн 08:47
Янгиликлар
Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди
“Тоттенхэм” сардори Сон Хён Мин фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Унга Саудиянинг бир йўлла учта жамоаси таклиф билан чиққан. “Ал Насср“, “Ал Аҳли“ ва “Ал Қодисия“ жамоалари ҳужумкор футболчининг трансфери учун Лондон клубига 40 миллион евро беришга тайёр. Шунингдек, футболчининг ўзига йилига 35-40 миллион евро маош беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Сон Лондон жамоасида 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланди. У ўтган мавсум АПЛда 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 9 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар