UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  1 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  16 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  17

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам, Япония ҳам яхши шаклланган жамоа саналади" Янгиликлар

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам, Япония ҳам яхши шаклланган жамоа саналади"

U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасида Австралия U-23 га қарши учрашувдан сўнг саудияликлар бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва Ҳамид Абдулло матбуот анжуманида иштирок этди.

- Садд Ал Шеҳри, ўйин ҳақида фикрингиз қандай? 

- Ғалабадан маманунман. Бугун намойиш этган футболимиздан хурсандман. Энди ҳал қилувчи баҳс ҳақида бош қотирамиз. 

- Финалда рақиб сифатида қайси жамоани кўришни истайсиз: Ўзбекистон ёки Япония? 

- Иккала жамоа ҳам яхши шаклланган. Ўзбекистон тўпни назорат қилишни яхши кўради, Япония эса жуда тезкор ўйин намойиш этади. Исталган жамоага қарши финалда қийин баҳс бўлади. 

- Бугун икки футболчингиз жароҳат олди. Уларнинг аҳволи қандай? 

- Ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Умид қиламанки улар финалга тайёр бўлишади. 

- Жамоаингиз мусобақа давомида ҳозирча биронта гол ўтказмади. Бунинг сири нимада? 

Садд Ал Шеҳри: Футболчиларим ҳимояда катта меҳнат қилишмоқда. Аммо барчаси Аллоҳдан. Бизнинг ҳаракатларимиз муносиб тақдирланмоқда.

Ҳамид Абдулло: Оғир ўйин бўлди. Шукрки, гол уриб, якунда ғалаба қозондик. Барча жамоадошларимни ва бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика