

"Бу аввалгилари даражасидаги рақиб эмас эди, бироқ уларга қарши ўйнаш жуда оғир кечди. Жамоа ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам анча яхши кўринди. Биз бир нечта хатоларга йўл қўйдик, бизни икки марта қарши ҳужумда ушлаб қолишди ва аслида содир бўлмаслиги керак бўлган эпизодларда иккита гол ўтказиб юбордик. Лекин майли, ҳисобни тенглаштира олдик. Форбшнинг захирадан майдонга тушиши ҳам жамоага катта ёрдам берди.
Кейин Педру Нету майдондан четлатилди ва бизга кўпроқ ҳимояланишга тўғри келди, аммо гуруҳда биринчи ўринни эгалладик — энг муҳими шу. Энди кейинги ўйингача беш ой кутишга тўғри келади.
Нетунинг четлатилишини кутмаган эдик. Мен аллақачон сариқ карточка олиш хавфи остида турган Бруну, Витинья ёки Вейга огоҳлантирилиши мумкин деб ўйлагандим, бироқ Педру Нетунинг четлатилиши бизни ҳайратда қолдирди", — деди Жезуш.



