UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Саудия Арабистони чемпионати ўйинларини "Setanta Sports"да томоша қилинг! Янгиликлар

Саудия Арабистони чемпионати ўйинларини "Setanta Sports"да томоша қилинг!

Жаҳон футболи юлдузларининг келиши билан бутун дунё эътиборини ўзига тортаётган Саудия Арабистони чемпионати баҳслари setantasports.com пуллик онлайн платформасида ўзбекистонлик мухлислар учун намойиш этилади.

 11 август кунидан бошланадиган Саудия Про-лигаси учрашувлари илк бор Ўзбекистон ҳудудида расман олиб кўрсатилади. Клубларимиз Осиё Чемпионлар Лигасида Саудия Арабистони жамоалари билан тез-тез тўқнаш келади. Шунингдек, футбол юлдузларининг ташрифи сабабли жаҳоннинг кўплаб давлатларида ушбу лигага бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортди. 2030 йилгача Саудия Арабистони ҳукумати режасига кўра, трансферлар учун 20 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Айни пайтда Криштиану Роналду, Карим Бензема, Садио Мане, Марсело Брозович, Нголо Канте, Фабиньо, Малком, Сергей Милинкович-Савич, Калиду Кулибали, Риёд Маҳрез, Роберто Фирмино, Эвер Банега, Эдуард Менди сингари футбол юлдузлари ўйинларини setantasports.com онлайн пуллик платформасида томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам ҳозирча ушбу чемпионатда фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳар тур доирасида “Ал Насср” иштирокидаги учрашув ва яна икки бошқа беллашув тақдим этилади.

“Setanta Sports”да Саудия Арабистони Про-лигасидаги юлдузларга бой ўйинларга яқинроқ бўлинг!


“SETANTA SPORTS” “УЗТЕЛЕКОМ” ТВ ПЛАТФОРМАСИГА ҚЎШИЛДИ

“Узтелеком” ўзбек миллий оператори пуллик ТВ хизматлари кўрсатадиган “TelecomTV” платформасига “Setanta Sports” телеканалини қўшганини эълон қилди. Январь ойида “Узтелеком” икки пуллик платформа – “TelecomTV” ва “MediaBox”ни ишга туширганди. Ушбу хизматлардан турли қурилмалар ёрдамида бир вақтда фойдаланиш имконияти мавжуд. Хизмат қўшимча тармоқ ва уяли алоқа хизматлари орқали тақдим этилади. Эндиликда “TelecomTV”да “Setanta Sports”ни томоша қилишингиз мумкин. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика