Рюдигер собиқ жамоаси "Рома"га қарши ўйин ҳақида нималар деди?

Sherzod Nurmatov
15 окт 2026, 16:05
"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасида "Рома" устидан қозонилган ғалабага (4:3) изоҳ берди.

"Бу 3 очко жуда муҳим, чунки "Рома" — кучли жамоа ва ноқулай рақиб. Улар яхши ўйнашди ва хатоларимиздан унумли фойдаланишди. Аммо айнан ўйин якунидаги каби, вазиятни ўнглай олган пайтимиздагидек ўйнашимиз шарт: қатъиятлироқ, жасурроқ ва ўзимизга бўлган янада каттароқ ишонч билан.

Ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман. Албатта, бу қувончда бироз аччиқ туйғу ҳам бор, аммо футбол шундай. "Рома" қалбимда доимо алоҳида ўрин эгаллайди", – деди Рюдигер.

"Реал" 6 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди. "Рома" эса 1 очко билан 25-поғонада кетяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com