

Аввалроқ, германиялик футболчи машғулотлардан бирида жамоадоши Альваро Каррераснинг юзига ургани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
"Баъзи одамлар Рюдигерни қувноқ деб биришади, лекин мен умуман бундай деб ўйламайман. Бу майдонда даҳшатли хатти-ҳаракатларни намойиш этадиган инсон – мен нафақат Каррерас билан боғлиқ воқеани, балки у аввалроқ Диего Риконинг бўйнини синдириб қўйишига сал қолганини ҳам назарда тутяпман.
Ўтган мавсумларда унинг кимнингдир кўкрагини чимчилаганини, кимнингдир киндигига бармоғини тиққанини кўрганмиз – у ҳақиқий "персонаж", – деди Лама El Partidazo de COPE эфирида.



