

"Унинг қанчалик иқтидорли эканини биламан. Кеча ҳам айтгандим: Эндрик қолади ва биз унинг ривожланишига ёрдам берамиз.
"Рома" ҳимоячилари чарчаб қолишди ва уни тўхтатиб қола олишмади, айниқса, Диомандега қарши 70 дақиқалик ўйиндан кейин. Гапимни эслаб қолинг: "Эндрикни ижарага бериб бўлмайди", – деди Моуринью.

"Реал" 6 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. "Рома" эса 1 очко билан 25-поғонада бормоқда.



