

Бу ҳақда AS хабар тарқатди.
Музокаралар давомида 33 ёшли германиялик футболчи 2 йиллик келишувдан умид қилган, бироқ "Реал" сиёсати ёши каттароқ футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолашга тўсқинлик қилади.
Рюдигер "Реал"да 2022 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 26 ўйинда 1 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди.
Рюдигернинг "қироллик клуби" билан амалдаги битими 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.



