Погба Англиядаги "Монако" йиғинида жароҳат олди ва машғулосни муддатидан олдин тарк этди

Aslanov Jasurbek
11 авг 2026, 21:14
"Монако" ярим ҳимоячиси Поль Погба Англиядаги йиғинда жароҳат олди.

Nice-Matin маълумотларига кўра, машғулот вақтида Погба қичқириб юборди ва майсага йиқилди. Шифокорлар футболчига ёрдам кўрсатиб, чап сонига боғлам қўйишди, шундан сўнг у тиббиёт штабининг икки ходими ҳамроҳлигида майдонни тарк этди. Захира ўриндиғида Погба юзини футболкаси билан ёпиб олди, "Монако" бош мураббийи Филипе Луис уни руҳлантирди. Таъкидланишича, ёз бошида француз футболчиси ўнг тиззасида ҳам ноқулайлик ҳис қилган. Погба умумий гуруҳдаги машғулотларга фақат ўтган жума куни киришган эди. Ўтган мавсумда 33 ёшли ярим ҳимоячи "Монако" сафида бор-йўғи 6 та расмий ўйин ўтказди, уларнинг барчаси Лига 1'га тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Nice-Matin