

У ўзининг собиқ жамоаси – "Ал-Қува Ал-Жавия" клубидан қолган 150 миллион Ироқ динори миқдоридаги (тахминан 100 минг АҚШ доллари) ҳақини ундириб беришни талаб қилмоқда.
Қўмитанинг расмий баёнотига кўра, футболчи томонидан берилган даъво аризаси юзасидан "Ал-Қува Ал-Жавия" спорт клуби вакили пайшанба куни Ироқ футбол ассоциациясининг Бағдоддаги қароргоҳига чақиртирилган.
Айман Ҳусайннинг ўз собиқ жамоаси – "Ал-Қува Ал-Жавия"га қарши ёзган шикояти клуб мухлислари орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, айнан шу жамоа Ҳусайнни яна катта саҳнага қайтарган ва у мазкур клуб сафида икки марта Ироқ чемпионати тўпурарига айланган.
Мухлисларнинг таъкидлашича, ҳужумчи Ироқ футбол ассоциациясининг Ўйинчилар ва мураббийлар ишлари бўйича қўмитасига шикоят қилгандан кўра, масалани 'Ал-Қува Ал-Жавия' клуби раҳбарияти билан дўстона йўл орқали ҳал қилиши керак эди.
Шу билан бирга, баъзи мухлислар Айман Ҳусайнни ўз даъвосида ҳақ деб ҳисоблашмоқда. Чунки у бунга қадар ҳам "Ал-Қува Ал-Жавия" раҳбариятидан ўзига тегишли бўлган молиявий ҳақларини тўлашни сўраган. Бироқ, на собиқ раҳбарият, на ҳозирги раҳбарият ва на улар орасидаги муваққат бошқарув кенгаши унинг пулларининг ҳатто бир қисмини ҳам тўлаб бермаган. Шунинг учун у расмий шикоят орқали энг тўғри йўлни танлаган.
Эслатиб ўтамиз, Айман Ҳуссайн 4 август куни Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан йил сўнгига қадар шартнома имзолаганди. Тасдиқланмаган кўра, у ойига 100 минг АҚШ доллари ишлаб топади.



