

"Биз доим ўз тамойилларимизга содиқ қоламиз. Тўп назорати ва тўғри позицияларни танлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бизда керакли пайтда индивидуал маҳоратини намойиш этиб, бундай ҳимояни ёриб ўта оладиган юқори савияли футболчилар бор", деди 29 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" аъзоси жароҳатидан тикланиш жараёнида бўлгани сабабли 1-тур доирасида Конго ДРга қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Бироқ у умумий машғулотларига қайтган ва Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши мумкин.
Аввалроқ ҳимоячи Томаш Араужунинг охирги машғулотларда қатнашмаётгани ҳақида хабар берилганди.



