

“Жек Грилишга келсак, менинг вазифам — уни шуғуллантириш ва ундан максимал натижа чиқаришга ҳаракат қилиш.
Трансфер ойнаси ёпилишигача яна 1 ҳафта вақт қолди ва биз нафақат Жек, балки бошқа футболчилар билан ҳам нима бўлишини кўриб чиқамиз”, – деди Мареска.
Миш-мишларга кўра, ярим ҳимоячига “Эвертон” фаол қизиқиш билдирмоқда.



