Рубен Аморим МЮдан умумий 200 млн евро турадиган уч футболчини харид қилишни сўради
22 дек 2024 01:51
Янгиликлар
Рубен Аморим МЮдан умумий 200 млн евро турадиган уч футболчини харид қилишни сўради
"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббийи Рубен Аморим 2025 йилда кўришни хоҳлайдиган уч футболчини танлади.
Бу ҳақда журналист Дани Серрано хабар бермоқда. Португалиялик ўз жамоасида "Галатасарой"да ижара асосида ўйнаётган "Наполи" форварди Виктор Осимхен, "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо, шунингдек "Саутгемптон" вингери Тайлер Диблингни кўрмоқчи.
Уч ўйинчининг битими "Манчестер Юнайтед"га 200 миллион еврога тушади. Қайд этилишича, Аморим Осимхенни шу қишки трансфер ойнасидаёқ хоҳламоқда. Трансфер жараёнда. Нигерияликни харид қилиш нархи 75 млн еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар