

Муайян воқеаларнинг эҳтимоллигини баҳолашга ихтисослашган ушбу платформа вакилларининг фикрига кўра, ЖЧ-2026 фаворити Франция терма жамоаси ҳисобланади.
Францияликларнинг ярим финал босқичи олдидан жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш эҳтимоли 39 фоизга баҳоланмоқда. Иккинчи ўринни 22 фоизлик кўрсаткич билан Англия жамоаси эгаллаб турибди. Испаниянинг турнирда ғолиб бўлиш имконияти 21 фоиз деб кўрилмоқда. Polymarket Аргентина миллий жамоасининг имкониятларини ҳаммадан кам — 18 фоизга баҳолаган.



