UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  4 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  5 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  7 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  6 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  17 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  11 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  13

Рўзиқул Бердиев: "Олти нафар ҳимоячи билан ўйнагандан кейин кимдир олдига бориб гол уриши керак-да" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Олти нафар ҳимоячи билан ўйнагандан кейин кимдир олдига бориб гол уриши керак-да"

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - АГМК (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало шуни айтмоқчиман, бугунги ўйинда мухлисларимиз далдаси ва дуолари бизга ғалабани қўлга киритишда катта ёрдам бўлди. Биз мухлисларга ажойиб ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим этдик, бундан жуда ҳам хурсандмиз. Финалда ҳам албатта бош соврин учун охиригача курашамиз. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, кўплаб вазиятлар яратдик. Бугунги рақибимиз ҳақиқатдан жуда кучли эди. Айтиш жоиз, биз бугун кучли рақибни ортда қолдира олдик. Биринчи бўлимда озгина эътиборни йўқотдик ва шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар орқали ўйинимизга куч қўша олдик ва якунда ғалабага эришдик.

- "Насаф" 8 марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди. Шунингдек, 2 марта мазкур мусобақада бош совринни қўлга киритган. Бухорода бўлиб ўтадиган финалдан ҳам мухлисларнинг умиди катта...

- Албатта, биз ҳам жамоамиз билан бош совринни ютишни истаймиз ва бунга астойдил курашамиз. Мухлисларни тушунаман, улар биздан ғалабаларни кутишади. Кубокда охиригача курашамиз ва насиб бўлса навбатдаги бош совринни қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

- Финалда "Навбаҳор" рақиб бўлгани маъқулми ёки "Сўғдиёна"ми?

- Мен ҳар икки жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайман, кучли жамоалар. Муносиби финалга йўл олади.

- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Бугун ўтган ўйиндаги каби вазиятлар осонлик билан ҳал қилинди. Ҳакамлар барча вазиятлар бўйича футбол қоидаларига асосан қарор чиқаришди деб ўйлайман.

- Голлар асосан ҳимоячилар томонидан киритилмоқда. Ҳужумчиларга қачон навбат келади?

- Майдонда жами 6 нафар ҳимоячи билан ўйнасангиз қайсидир бири бориб гол уриши керак-да! (кулади). Ҳозирги замон футболида бўйдор футболчиларнинг стандарт вазиятларда ўрни алоҳида бўлаяпти.

- Баҳром Абдураҳимов қачон сафга қайтади?

- Машғулотларга киришди. Яқин орада бизга ёрдам бера олади.

- Ойбек Бозоровчи?

- Ойбек бир оз қаттиқ жароҳат олган. Лекин суяклари лат емаган экан. Мушакларида жароҳат бор. Бу ўтиб кетадиган жараён, балки кейинги ўйиндаёқ бизга ёрдам бериши мумкин.

- Шерзод ва Дилшод бири 45 дақиқа, бири 55 дақиқа ўйнади. Уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- Бу схемада ўйнаганимизда улар икки қанотлари ёпишлари керак бўлади. Улар катта ҳажмдаги ишни бажаришди ва чарчоқ аломатлари кўриниб қолди.

- Кубок ўйинларида кўпроқ дарвозада Умиджон Эргашевга имконият берилишининг сабаби нима?

- Албатта Абдувоҳид ҳам, Умид ҳам олимпия терма жамоасига номзод футболчилар саналишади. Шу сабаб уларнинг иккисига ҳам имконият беришга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтган ўйинда Абдувоҳид бир оз хатога йўл қўйгандек кўринди. Шу сабабдан бугун Умид Эргашевни майдонга туширдик.

- Статистикага қарасак, "Насаф" кўпроқ сафарда ғалабага эришаяпти. Бухородаги ўйинда ҳам жамоангиз биринчи рақамли бўлиб ўйнайдими?

- Қаршига келган жамоалар биз билан кўпроқ ҳимоявий услубда ўйнашмоқда. Бу бизга ёриб ўтиш учун қийинчилик туғдирмоқда. Сафардаги ўйинларда эса рақиблар ҳужумга ўтишади ва бизда бўш худудлар бўлади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика