

ПСЖ — “Барселона” 4:2
Голлар: 38 - Дезире Дуэ, 55 - Хави Эспарт, 72 - Лукас Эрнандес, 79 - Ламин Ямаль, 81 - Витинья, 86 - Фабиан Руис
ПСЖ: 39. Матвей Сафонов, 2. Ашраф Ҳакими, 5. Маркиньос (6. Илья Забарний, 59’), 51. Вильям Пачо, 21. Лукас Эрнандес (33. Уоррен Заир-Эмери, 78’), 17. Витинья, 8. Фабиан Руис, 87. Жоау Невеш, 10. Усмон Дембеле (9. Ферран Торрес, 20’), 14. Дезире Дуэ (24. Сенни Маюлу, 78’), 7. Хвича Кварацхелия (11. Магнес Аклиуш, 59’).
Захира: 30. Люка Шевалье, 80. Адам Муак, 12. Люка Динь, 4. Лукас Бералдо, 27. Дро Фернандес, 22. Мика Годтс, 47. Кентен Нжанту.
“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 5. Пау Кубарси, 2. Жоау Канселу, 18. Жерард Мартин, 12. Хави Эспарт (3. Алекс Бальде, 74’), 8. Педри (6. Гави, 60’), 17. Энтони Гордон, 10. Ламин Ямаль, 20. Дани Ольмо (7. Фермин Лопес, 27’), 22. Марк Берналь (16. Родри, 60’), 11. Рафинья (14. Карим Адейеми, 60’).
Захира: 13. Войцех Щенсни, 25. Доминик Ливакович, 41. Алекс Кампос, 4. Брайан Фариньяс, 21. Френки де Йонг, 9. Габриэл Жезус, 29. Хамза Абдулкарим.
Огоҳлантиришлар: 17 - Жоау Канселу
90+3. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
88. Ямалнинг ерлатиб берган зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
87. Ҳаа, дўстлар, бу ПСЖ бекорга кетма-кет икки карра ЕЧЛни ютмади.

86. ГОЛ! Руис ўйин масаласини ҳал қилди! Ашраф ўнгдан жарима майдончасига кириб бориб, тўпни узатди,Фабиан бўш дарвозани ишғол қилди!
83. Майдон марказида курашлар бошланиб кетди, асабий дақиқалар бошланди!
82. Даҳшат ўйин, супер ўйин!

81. ГОЛ! Витинья ҳисобни яна оширди! Португалиялик ярим ҳимоячи ўзига узатилган тўпни дарвозага ажойиб тарзда йўллади ва бу аниқ бўлди!
80. Охирги декада бошланди ва энди бу супер ўн дақиқалик бўлади!

79. ГОЛ! Ямаль ҳисобни тенглаштирди! Ламин ўнгдан жарима майдончасига кириб бориб, зарба берди ва гол урди!
77. Дуэнинг зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, тўғри Гарсиянинг қўлига бориб тушди.
73. Ташаббус “Барса”га ўтган бир паллада ПСЖ ҳисобда олдинга чиқди. Энди каталонияликлар нима қилишар экан?!

72. ГОЛ! Эрнандес ҳисобни оширди! Бурчакдан узатилган тўпни Лукас бош билан дарвозага киритди!
71. Ашрафнинг узатмасидан сўнг Ферран зарба берди, бироқ тўп устунга тегиб қайтмоқда…
66. Канселу ўнг ўткир бурчакдан кучли зарба берди, Сафонов қайтариб юборди!
61. Сафоновдан сейв! Гави ўта қулай вазиятдан гол ура олмади…
60. Айни вақтда “Барса”да ҳам учта ўзгариш амалга оширилди.
59. Бир ўйинда учта жароҳат орттириб олди ПСЖ. Ўзи ундан аввалроқ Нуну Мендеш жароҳат олганди…
58. Даҳшат, Хвича ва Маркиньос жароҳат олди! Улар алмаштирилмоқда…
57. Рафинья қулай вазиятдан зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.
56. Энди ўйин “ёнади”!

55. ГОЛ! Эспарт ҳисобни тенглаштирди! Ферминнинг узатмасидан сўнг Хави жарима майдончасига кириб аниқ зарба берди!
53. Дуэ нима қиляпти? Финт билан тўпни шеригига узатмоқда! Фавқулодда талант!
51. Ашраф бирга-бир вазиятга чиқиб борди, зарба берди ва Гарсиядан супер сейв!
48. Берналдан энди зарба бўлди, буниси ноаниқ.
47. Хвича дарвозага зарба берди, бироқ тўп рақиб ҳимоячиларидан ўтмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+4. Дастлабки бўлим якунланди.
45+3. Яна бир зарба Руисдан, бунисини Гарсия ушлаб олди.
45+3. Дуэнинг жарима майдончаси томон узатган тўпига Ашраф зарба бера олмади.
45+2. Фабиан тепган тўп осмон-у-фалакка йўл олди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Хвичадан узоқдан зарба бўлди, Гарсиядан яна бир сейв!
42. Боя Фермин Лопес тасодифан Пачонинг юзига зарба бериб юборган эди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
40. Фермин бирга-бир вазиятга чиқиб борди, дарвозага зарба берди, Сафоновдан супер сейв!
39. Ямалнинг хатосидан сўнг ҳисоб очилди ўйинда, энди “Барса” шиддатни ошириши аниқ!

38. ГОЛ! Дуэдан ажойиб гол! Дезиренинг узоқдан берган зарбаси голга айланди!
36. Темп бирозгина тушди, ҳужумлар хавфли тус олмаяпти.
31. Хвичанинг узоқдан тепган тўпини Гарсия қайтарди.
29. Даҳшат! Бир нечта зарба берди ПСЖ, аввал Торрес, кейин Руис, аммо Гарсия сейвлар кўрсатди!

27. Бўлди, Дани ўйинни давом эттира олмайди, Лопес ўйинга қўшилди.
26. Энди “Барса”да, Ольмо жароҳат олди. Ўрнига тушишга Фермин тайёрланмоқда.
25. Ферран Торрес зўр азиядан гол ура олмади, Гарсиядан супер сейв!
22. Ямалнинг узоқдан берган зарбаси аниқ бўлмади.
20. Рафиньянинг зарбасини Сафонов қайтарди!
20. Ҳа, мажбурий ўзгариш, катта йўқотиш! Дембеле ўрнига Торрес тушди!
19. Ферран Торрес тайёрланмоқда майдонга тушишга!

19. Дембеле жароҳат олдими? У мураббийларга шунга ўхшаш ишора бермоқда…
18. Рафинья қарши ҳужумга қочиб кетиб, Ашрафдан ўтди, аммо Эрнандес ҳимояни “тозалади”!
14. Ольмонинг узоқдан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди…
10. Рафиньянинг ҳаволатиб узатган тўпидан сўнг шериги уни Гордонга узатди, аммо англиялик футболчи зарба бера олмади дарвозага.
7. Кубарсининг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Сафонов ушлаб олди.
7. Педри бир нечта футболчидан ўтиб кетиб дарвоза томон зарба йўллади, аммо ҳимоячилар “блок” қўйишди.
5. Яна зарба ПСЖдан, бу сафар Дуэ ижросида бўлди ва буни ҳам Гарсия ушлади.
5. Дембеленинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни Гарсия ушлаб олди.
3. Хвичанинг узоқдан тепган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
2. Ҳакими ўнгдан олдинга юриш қилганди, бироқ тўпни шеригига узатиб бера олмади.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни УЕФА Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган ПСЖ — “Барселона” баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



