Рўзиқул Бердиев: "Бугун ўйинимиз ҳам, ҳисоб ҳам кўнгилдагидек бўлди"
10 сен 2016 08:25
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Бугун ўйинимиз ҳам, ҳисоб ҳам кўнгилдагидек бўлди"
- Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун йигитларимиз майдонда ўзига катта ишонч билан, эркин ҳаракат қилишди. Бугун бунданда йирикроқ ҳисоб бўлиши мумкин эди. Аммо бугун ўйинимиздан ҳам ҳисобдан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларимизга бунинг учун ўз ташаккуримни билдираман.
Ўзингизга маълум, ўтган тур билан бу тур ўртасида танаффус юзага келди, бу танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимизга кўпроқ ҳордиқ чиқаришга имкон ҳам бердик. Аммо улар ҳордиқдан сўнг ўз устиларида астойдил ишлашди. Натижасини мана кўриб турибсизлар.
Футболчиларда, ўйин борасида ўсиш ҳам пасайиш ҳам кузатилиб турилади. Бугун Огнен Красич ғалабамизга ўзининг катта ҳиссасини қўшди. У учта голда ҳам асисентлик қилди. Аммо ғалаба бутун жамоаники, йигитлар бугун астойдил ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга ҳам каттадан – катта ташаккурларимизни изҳор қиламиз. Бунданда чиройли ва зафарли ўйинларимиз билан уларни яна ҳам хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар