

Мутахассис ҳар икки рақибнинг савиясини юқори баҳолаб, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати иштирокчиси эканига эътибор қаратди.
"Рақибларимиз савиясидан мамнунмиз. Ўзбекистон – жаҳон чемпионати иштирокчиси. Венесуэлага қарши учрашув ҳам Краснодарда кўплаб мухлисларни жалб қилади.
Рақибларимиз майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз. Шунда биз ҳам ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш эта оламиз", – деди Писарев.
Маълумот учун, Россия терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Валерий Карпин шогирдлари 17 ноябрда эса Краснодарда Венесуэла терма жамоасини қабул қилади.



