

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" ва "Арсенал" футболчи учун курашда "Барселона" ҳамда "ПСЖ" томонидан ортиб бораётган рақобатга дуч келишди. Манба маълумотларига кўра, сўнгги кунларда АПЛ грандлари ўйинчига бўлган қизиқишини фаоллаштиришган, 21 ёшли плеймейкерни ёздан бери кузатиб келаётган бошқа клублар орасида "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Манчестер Сити" бор.



