SofaScore таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов — энг фойдали ҳимоячилардан бири!

admin
31 окт 2026, 19:56
SofaScore таҳлилий портали томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсумида майдонда етарлича вақт ололмаётган футболчилар орасида энг яхши кўрсаткичларни қайд этиб келмоқда.
8.jpg

Ҳусанов мазкур мавсумда ҳозирга қадар АПЛ доирасида бор-йўғи 373 дақиқа давомида тўп тепган. Ўйин амалиёти бўйича у “Манчестер Сити” таркибида 12-ўринда қайд этилган бўлса-да, майдонда ҳаракат қилган ҳар бир дақиқасидан ҳайратланарли даражада юқори унумдорлик билан фойдаланмоқда.

Хусусан, ёш ҳимоячи рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида 16 та муваффақиятли ҳаракат билан ўз йўналишида 1-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу кўрсаткичдаги самарадорлик эса 88,9 фоизни ташкил этиб, ҳатто жамоадоши Йошко Гвардиолни ҳам ортда қолдирди. Бундан ташқари, Абдуқодир майдонда ўтказган ҳар 90 дақиқасига тўғри келадиган ҳимоявий ҳаракатлар сони бўйича 7.00 натижа кўрсатиб, лига бўйича тенгсиз деб топилди.

9.jpg

Ҳусанов нафақат яккакурашларда (72.2 фоиз ғалаба), балки тўпни жамоадошларига етказиб бериш маданияти ва аниқлиги бўйича ҳам 94,4 фоизлик кўрсаткич билан мутлақ етакчиликни қўлга киритди. Ушбу рақамлар ҳамюртимиз майдонда камроқ вақт ўтказаётган бўлса-да, ҳар бир имкониятда юқори савияли ва ишончли ҳимоячи эканини яққол исботламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: SofaScore

Сўнгги янгиликлар

Барча ›