Шомуродов рекорд ўрнатди

28 июн 2026, 08:50
Ўзбекистон МТЖ сардори Элдор Шомуродов ЖЧ тарихидан жой олиши мумкин.

Сабаби Элдор Шомуродовнинг ДР Конгога қарши ўйинда киритган голи кутилаётган голлар (хG) нуқтаи назаридан 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги урилиш эҳтимоли энг кам бўлган гол бўлди. Унинг кўрсаткичи бор-йўғи 0,013 xGни ташкил этди, деб хабар бермоқда "OptaJose" ўзининг "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 3:1 ҳисобида африкаликлар ғалабаси билан якунланган баҳсда Шомуродов 10-дақиқада ҳисобни очганди. Унинг ушбу голига Акмал Мозговой ассистлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: OptaJose