⭐️ Роналду оиласи билан Саудия Арабистонига учиб келди. Уни таништириш маросими соат нечада бошланади? (+тақвим)

Eldor Akmurzayev
3 янв 2023
Криштиану Роналду тунда Ар-Риёдга учиб келди.

Бугун, 3 январь куни тушдан кейин у “Ал-Насср” базасида тиббий кўрикдан ўтади. Тошкент вақти билан 21:00 да “Мрсул-парк” стадионида 37 ёшли юлдузни мухлисларга таништириш маросими бўлиб ўтади ва унда 30 мингга яқин томошабин қатнашиш кутилмоқда. Тадбир давомийлиги 2 соатни ташкил этади.

Қайд этилишича, маросимга “Ал-Насср”нинг кўплаб афсоналари ва нуфузли меҳмонлар таклиф этилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia