

"Ал Насср" юлдузи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жамоа машғулотидан янги сурат жойлади. Роналду сурат остига клуб рангларини ифодаловчи сариқ ва кўк рангли юракча эмодзиларини қолдирган.

Нималар содир бўлаётган эди?
Душанба куни Роналду жорий мавсумда илк бор Про-лига доирасидаги ўйинни ("Ар Риёд"га қарши, 1:0) ўтказиб юборди.
Оммавий ахборот воситаларида Криш қишки трансфер ойнасида таркиб кучайтирилмагани ва фонднинг бошқа клубларга (масалан, "Ал Ҳилол"га) кўпроқ эътибор бераётганидан норози бўлиб, жамоадан кетишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бироқ янги сурат португалиялик ҳужумчининг жамоа билан бирга эканлигини ва навбатдаги баҳсларга тайёргарлик кўраётганини англатади. Кўринишидан, Криштиану ва клуб раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчиликлар барҳам топган ёки вазият бўрттириб кўрсатилган.
Энди мухлислар жума куни бўлиб ўтадиган "Ал Иттиҳод"га қарши марказий баҳсда Роналдуни майдонда кўришлари мумкин.



