Роналду: "Менгача Португалия ҳеч нарса ютмаганди. Евро-2016 даги ғалабани ЖЧ даражасида қадрлайман"

7 июл 2026, 07:40
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду миллий жамоанинг Жаҳон чемпионати-2026 дан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди.

"Мен Португалия билан учта соврин ютдим. Криштианугача Португалия ҳеч нарса ютмаганди. Мен Евро-2016 да зафар қучганман — бу мен учун Жаҳон чемпионати билан бир хил аҳамиятга эга. Ва ҳа, бу аниқ менинг сўнгги мундиалим! Бундай тарзда чиқиб кетиш ачинарли, лекин мен бор кучимни бердим, борлиғимни бахш этдим — эртага виждоним пок ҳолда уйғонаман! Ҳаёт давом этади, йигитлар", — дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда Х ижтимоий тармоғидаги The Touchline аккаунти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Touchline

Сўнгги янгиликлар

Барча ›