LIVE. ЖЧ. Португалия — Испания 0:0 (матнли трансляция)

6 июл 2026, 23:36
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, 1/8 финал

Португалия — Испания 0:0

Португалия: 1. Диогу Кошта, 20. Жоау Канселу, 3. Рубен Диаш, 13. Ренату Вейга, 25. Нуну Мендеш, 15. Жоау Невеш, 23. Витинья, 8. Бруну Фернандеш, 18. Педру Нету, 7. Криштиану Роналду, 11. Жоау Феликс.

Захира: 12. Жозе Са, 22. Руй Силва, 2. Нелсон Семеду, 4. Томаш Араужу, 5. Диогу Далот, 14. Гонсалу Инасиу, 6. Матеус Нунеш, 24. Саму Кошта, 10. Бернарду Силва, 21. Рубен Невеш, 16. Франсишку Тринкау, 9. Гонсалу Рамуш, 17. Рафаэл Леау, 19. Гонсалу Гедеш, 26. Шику Консейсау.

Испания: 23. Унай Симон, 12. Педро Порро, 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 16. Родри, 20. Педри, 10. Дани Ольмо, 19. Ламин Ямаль, 15. Алекс Баэна, 21. Микель Оярсабаль.

Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 5. Маркос Льоренте, 6. Микель Мерино, 8. Фабиан Руис, 9. Гави, 18. Мартин Субименди, 7. Ферран Торрес, 11. Йереми Пино, 17. Нико Уильямс, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.

45+2. Ямаль яхши вазиятга чиқиб бориб, дарвозага зарба берди, аммо ўта ноаниқ бўлди. Қўшимчасига бу вазиятда оффсайд бўлган экан.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

45. Родрининг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

41. Мендешнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп рекошетга учради ва тўсинга тегиб қайтди!

37. Феликснинг узатмасидан сўнг тўпни Роналду дарвозага йўллади, Симон қайтарди!

34. Ольмонинг дарвозага жуда яқин масофада марказроқ берган узатмасига якуний зарбани берадиган шериги топилмади.

31. Педрининг заргарона узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, сўнг Ольмо бош билан зарба берди, аммо ноаниқ бўлди…

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

21. Канселунинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

16. Даҳшат зарбалар ва Коштадан супер сейвлар! Дастлаб Ямалнинг зарбасини қайтарган Диогу, сўнг Баэна тепган тўпни ҳам қайтара олди!

14. Баэнанинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

12. Роналдунинг хавфли зарбасидан сўнг тўпни Симон қайтарди!

8. Оярсабаль дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо тўп ноаниқ кетди! Даҳшат вазият эди…

7. Эндиги зарба Канселу ижросида бўлди, бироқ ноаниқ кетди зарба.

3. Оярсабалнинг кучли зарбасини Кошта ушлаб олди.

🕛 1. Супер тўқнашув бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги Португалия — Испания баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia