Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди

Khoja
31 дек 2026
Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида "Ал Насср" "Ал Иттифоқ" билан (2:2) дуранг ўйнади.

Мезбонлар сардори Криштиану Роналду ушбу баҳсдан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қисқача фикр билдирди.

"Биз тўғри йўлдамиз ва 2026 йилда нима қилишимиз кераклигини биламиз", - деб ёзиб қолдирган Роналду.

Эслатб ўтамиз, Роналду жорий мавсум чемпионатда 11 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол урди.

"Ал Насср" эса 11 та баҳсдан сўнг 31 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб бормоқда


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com