LIVE. АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)

13 сен 2026, 20:28
Англия Премьер-лигасининг 4-тур доирасидаги марказий учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 0:0

“Манчестер Юнайтед”: 1. Сенне Ламменс, 2. Диогу Далот, 5. Харри Магуайр, 6. Лисандро Мартинес, 37. Кобби Майну, 18. Юри Тилеманс, 8. Бруну Фернандеш, 10. Матеус Кунья, 9. Маркус Рэшфорд, 13. Патрик Доргу, 19. Брайан Мбемо.

Захира: 12. Карл Дарлоу, 26. Эйден Хевен, 3. Нуссайр Мазрауи, 15. Лени Йоро, 17. Андрей Сантос, 7. Мэйсон Маунт, 31. Ши Лэйси, 30. Беньямин Шешко, 11. Жошуа Зиркзее.

“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 3. Рубен Диаш, 6. Марк-Израэль Гехи, 24. Йошко Гвардиол, 27. Матеус Нунес, 5. Эллиот Андерсон, 42. Антуан Семеньо, 17. Энцо Фернандес, 47. Фил Фоден, 9. Эрлинг Ҳоланд, 10. Райан Шерки.

Захира: 28. Херонимо Рульи, 22. Витор Рейс, 33. Нико О'Райли, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Илиман Ндиайе, 8. Матео Ковачич, 32. Айюб Буадди, 37. Аллан, 82. Рико Льюис.

Огоҳлантиришлар: 45+2 - Энцо Мареска (майдон четида, “Ман Сити” бош мураббийи)

Четлатиш: 23 - Фил Фоден

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Рэшфорднинг чамаси 28 метрлардан жарима зарбасидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

41. МЮнинг ҳужумлари кўпроқ, аммо хавфлилари йўқ. “Сити” эса деярли ҳужум қилмай қўйди. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.

34. Шерки ўнгдан юриш қилиб тўпни марказга узатди, бироқ бу вазиятда ҳеч ким йўқ эди “шаҳарликлар”дан.

27. Шеркининг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп йўлига МЮ футболчилари тўғаноқ бўлишди.

24. Ҳааа, буёғига энди қизиқ бўлди. “Ман Сити” тахминан 70 дақиқа бир киши кам бўлиб ҳаракат қилади.

gettyimages-2295061493-2048x2048.jpg

23. Қизил карточка, Фил Фоденга!!! Бруну Филга нисбатан қўполлик ишлатди, сўнг Фоден ҳам Брунуга тегинди ва бош ҳакамга эътироз билдирди. Натижада Майкл Овер унга қизил карточка кўрсатилди.

22. Далотнинг хатосидан сўнг Семеньо тўпни олиб қўйиб, Ҳоландга ҳаволатиб узатди, аммо Ламменс тўпни ушлаб олди.

17. Рэшфорд ҳаволатиб узатилган тўпни шеригига узата олмади, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15. Телетрансляцияда кўрсатилишича, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель кузатиб бормоқда.

11. Куньянинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

3. Энцодан илк зарба, аммо унга Магуайр “блок” қўя олди.

2. Дастлабки дақиқалардан “шаҳарликлар” фаоллик кўрсатмоқда.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия Премьер-лигасининг 4-тур доирасидаги марказий учрашув - "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia