"Бавария" Бундеслиганинг 3-турида "Эльверсберг"ни мағлуб этди

Administrator
13 сен 2026, 22:46
Германия Бундеслигаси 2026/2027 йилги мавсуми 3-туридан ўрин олган "Эльверсберг" ва "Бавария" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Беллашув Шпизен-Эльверсберг шаҳридаги "Урсафарм-Арена ан дер Кайзерлинде" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни бош ҳакам Саша Штегеман бошқариб борди.

26-дақиқада Леннарт Карл мюнхенликларни олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада Морис Краттенмахер ҳисобни тенглаштирди. 72-дақиқада эса Гарри Кейн ғалаба голини урди.

"Эльверсберг” – “Бавария" 1:2

Голлар: 0:1 Карл – 26, 1:1 Краттенмахер – 61, 1:2 Кейн – 72.

Ушбу ўйиндан сўнг "Эльверсберг" олти очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бавария" эса етти очко билан тўртинчи қатордан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›