Нега Холанднинг голи ҳисобга олинди? АПЛ баёнот берди

Administrator
13 сен 2026, 23:07
Англия Премьер-лигасининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси АПЛ 4-тури доирасида "Олд Траффорд"да ўтган "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" (0:1) учрашувининг 60-дақиқасида "шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанд киритган гол нима сабабдан ҳисобга олинганини изоҳлади.

«VAR ҳакамнинг офсайд туфайли голни бекор қилиш қарорини текширди, Холанд офсайд ҳолатида бўлмаганини аниқлади ва голни ҳисобга олишни тавсия қилди. Шунингдек, VAR офсайдда бўлган Фернандес тўпга тегмаганини ҳам ҳисобга олди», — дейилади АПЛ хабарида.

Ушбу ўйиндан сўнг «Манчестер Юнайтед» 4 очко билан АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. “Манчестер Сити” эса 12 очко билан иккинчи қатордан жой олган.

Кейинги турда “қизил иблислар” 20 сентябрь куни «Фулхэм» билан баҳс олиб боришса, “шаҳарликлар” худди шу куни “Сандерленд”га қарши майдонга тушишади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: premierleague.com