UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Нефтчи" таништирув ва тақдимот маросимини ўтказди  1 21:05Михайловичнинг Ибрагимович билан дўстлиги қандай бошланган?  0 20:50Кариус “Унион”да қолмоқчи  1 20:34Карикатура: Бруну ва Криштиану "Милан"га ўтиш истагида  1 20:30Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"да бошида ички муҳит яхши эмасди, ҳозир эса барчаси жойида"  2 20:29Клопп нима учун Левандовскига 50 евро берган?  2 20:01Нагельсманн: “Реал”ни бошқаришга тайёр эмасдим   4 20:00Нўъмон Ҳасанов: "Ҳужумкор ўйинни яхши кўраман"  3 19:41Ўзил жароҳатга йўлиқди  1 19:40Ўзбекистон Суперкубоги олдидан. "Насаф" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ томоша қилинг)  3 19:34Ўзбекистон Суперкубоги олдидан. "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ томоша қилинг)  1 19:30"Ким тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади". Леонид Кошелевнинг Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги фикрлари  1 19:15АПЛ. Февраль ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  12 18:48"Суперкубокни Қашқадарёга олиб кетишни ва 2016 йилги ғалабани такрорлашни мақсад қилганмиз". "Насаф" мураббийи ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани  21 18:47Бензема "Реал" машғулотларига қайтди  4

Роналду 2021 йил жамоасини ўзгартиради. У "Реал"да Мбаппе билан ўйнайди-ми? Янгиликлар

Роналду 2021 йил жамоасини ўзгартиради. У "Реал"да Мбаппе билан ўйнайди-ми?

Париж ажойиб шаҳар, лекин футбол учун Мадрид яхшироқ.

Оиласи қизиқишлари

Ирина Шейк Роналду билан бирга жуфтлигида россиялик модель португалиялик суперюлдуз ҳамма жойга онасини бирга олиб юриши ёқмаслигини маълум қилганди. Бир йил аввал Долорес хоним инсультни бошдан ўтказди ва вақтида тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, аёлнинг саломатлигига қатор кучли ҳасталиклар сабаб путур етди.

Роналду доимо вафот этган отаси ёки онаси ҳақидаги саволлар олдида эҳтиросларини яширолмайди. Унинг онаси Португалияда. Ундан мунтазам хабар олиб туриш учун бутун оила Мадридда бўлса нисбатан осонроқ бўлади. Криштиану Мадриддаги уйига қайтадиган бўлса, онасини ҳам ўша ерга олиб келиши мумкин бўлади, сабаби Португалия "бир қадам". Шунингдек, кўп ўтмай Криштианунинг фарзандлари боғча ва мактабларга бориши керак бўлишини ҳам инобатга олиш зарур.

Агар аргентиналик модель ва португалиялик футболчи фарзандлари итальян эмас, испан тилида таълим олишини исташса — Мадрид яна идеал вариантга айланади, Майами — кейинги вариант. Криштиану истаса фарзандларини индивидуал мураббийлар билан таъминлай олади ва улар уйга келиб, дарс ўтиб кетиши мумкин, бироқ атрофдагиларга қўшилиш, ижтимоий фаоллик муҳим ҳамда зарурлигича қолаверади. Роналдунинг ўғли қийинчиликсиз "Ювентус" мактабидан "Реал" академиясига кўчиб ўтади.

Шунингдек, Криштиану оиласи Италияда пандемияни бошидан ўтказганини унутмайлик. Португалияликнинг уйи ҳавас қилса арзигулик, лекин изоляция таъсирини ўтказмай қолмагани аниқ. Испанияда дугоналари бўлган Жоржина ҳам Испанияга қайтиш яхшироқ бўларди деётган бўлса ажаб эмас. 


"Ювентус" қизиқишлари

Охирги вақтларда Туринликларга Салаҳ кераклиги ҳақида кўп миш-мишлар тарқалмоқда. Лекин маълум вазиятларда жамоа Азар вариантига ҳам қарши бўлмаслиги мумкин. Эден янги мавсумни "кетмони ҳеч учмаётган" жой "Реал"да бошлаш ҳақида жиддий ўйлаб кўриши зарурдек... Футболчининг ўзи орзу қилгандек "Челси"га қайтиш энди қийин масала — ижара эса Мадрид клубини қониқтирмайди.

Азар - Роналдунинг ўзига хос "алмашинуви" эса — "Ювентус" учун яхши имконият. Нега бу келишув туринликларни қизиқтириши мумкин, дейсизми? Эден "Реал"да 13 млн евро маош олади, Криштиану Туринда — 31. Икки рақамнинг ўрни алмашиши эса клуб бюджетига жиддий таъсир кўрсатади. "Ювентус" ва португалиялик ўртасидаги шартнома 2022 йилгача амал қилади, вақт ўтгани сари футболчининг трансфер баҳоси ҳам тушиб бормоқда.

Назарий жиҳатдан Турин ўзининг Ибрагимовичини қўйиб юбормаслиги зарур. Амалда эса ёшроқ футболчиларга имкон берган маъқулроқ. Пирло янги мавсумда қолиши аниқ эмас, Роналду эса яна бир йил "Ювентус"да ўйнашга мажбур эмас.


Зиданнинг қизиқишлари

"Реал" ҳозир қийин вазиятда. Нафақат Испания Суперкубогида "Атлетик"дан учралган мағлубият ёки бошқа бир Кубокда "Алькояно"га ютқазиб қўйгани эмас. Марселино жамоаси ажойиб ўйин кўрсатяпти. Суперкубокдаги ғалабадан кейин бильбаоликлар "Highway to hell" қўшиғини куйлашди ("Реал" ва "Барселона" қаерга жўнатилганига ишорами?). Муҳим гол муаллифи Вильялибре асосий ролда эди. Асьер маҳоратли қўшиқчи эмасдир, лекин юракдан куйлади.

Пирлонинг "Ювентуси" ёки Зидан қўл остидаги "Реал" кўрсатаётган ўйини бўйича муваффақиятли рок-гуруҳга ўхшамаяпти. Шундай экан Зинединга тезда янги ўйинчилар зарур. Ёзги трансферларни "Мадрид" каби клублар қишданоқ тайёрлаб боришади. Бунга мисол тариқасида Алаба билан музокараларни келтириш мумкин. Ёки Рамос билан — Серхио агар клубга дўсти Роналду қайтса, қолишга рози бўлиши осонроқ бўлиши мумкин.

Зиданга чемпионлик руҳидаги жамоани шакллантириш зарур. Уларга ЕЧЛ ғолиби Алаба келса, қўшимчасига Роналду — мана сизга "тоғларни ағдаришга" тайёр "Реал". Янги мавсумда жамоани ким бошқарса ҳам таркибни кучайтириш ҳалақит қилмаслиги турган гап.


Мбаппенинг қизиқишлари

ПСЖ ҳали ҳам Роналдунинг эҳтимолий харидори сифатида қаралмоқда, аммо кўринмас баъзи сабаблар бор. Криштиану Лига 1да ўзини қандай кўрсатади? Аниқроғи у кўникишига қанча вақт кетаркан? Криштианунинг иқтидори ва маҳоратига шубҳа бўлиши мумкин эмас, у исталган чемпионатда ўрнини топиб кетади, аммо... А Серияга футболчи анча вақт кўникди, бу ерда эса яна бир янги чемпионат, фақат унданда "муросасиз" — футболчи учун идеал вариант эмас. "Лион" дарвозасига гол уриб, ғалаба қозондинг, кейинчи?

"Барселона"ни мағлуб этиш қизиқроқ-да. Шундай экан, Неймар ҳақ бўлиши мумкин — Роналду эмас, Месси билан бир клубда ўйнаши, аммо Каталонияда эмас. Мбаппе эса миш-мишларга қараганда шейхларни кетиши ҳақида огоҳлантириб улгурган ҳамда "Реал"га йўл олади, сабаби "Ливерпуль" битта трансфер учун 200-250 млн евро ажратиши бироз қийиндек. Перес эса "диетадаги ёз" — 40 йилдан буён илк бор трансферсиз ёздан кейин харидларни кўзлаб турибди.


Мбаппе ёшлигидаги кумири — Роналду билан бир жамоада ўйнашга жон дейиши ҳеч кимга сир эмас. Криштиану "Реал"га қайтса, Килианни Мадридга олиб келиш янада осонроқ бўлади.


"Реал"нинг қизиқишлари

Переснинг қизиқишлари ҳам шу ерда. Бу мавсум клуб мухлислари на Рамосни, на Азарни ва на Зиданни клуб президентичалик танқид қилишмоқда. Шу сабабли ҳам ақлли трансфер қарорлари талаб қилинади. Шу кабилардан 3таси остонада тургандек — Алаба эркин агент, кейин Мбаппе ва Роналду.

Перес ҳам барчасини яхши тушуниб турибди ва тажрибали мутахассис бекорга Криштиану билан Туринда кўришмади. Испаниялик қария ва ҳеч қаримайдиган португалиялик дўст деб бўлмайди, аммо Флорентино аввалига форвардни Мадриддаги ўйинга ярашиш учун таклиф қилди, кейин Роналдунинг олдига меҳмонга борди.

"Реал" президенти бундай ишларда устаси-фаранглардан ҳисобланади. Мендешга чиқиш ҳам Фло учун муаммо эмас — исталган вақт қўнғироқ қилиши ёки телефонда мактуб ёзиши мумкин. Пандемия даврида Туринда кўришишнинг эҳтимолий трансфердан бошқа сабаби йўқдек. Агар Италиядаги инсайдерлар алдамаётган бўлса — музокаралар давом этмоқда.


Роналдунинг қизиқишлари

Тасаввур қилайлик, Месси ёзда "Барселона"дан кетади — ҳозир шундай бўлиши ҳар қачонгидан реалроқ. Шу ўринда Роналду ва Мбаппе "Реал"га келса... Агарда Симеоне "Атлетико"да яна ўн йилга қолса ҳам, Зидан чемпионлик тожини "қаймоқранглилар"га 2022-йилдаёқ қайтариши осонлашади.

Роналду эса Азарнинг ўйини фонида янада яққолроқ ажралиб чиқиши ва Испания пойтахтини тарк этгани сабаби, Криштиану бир неча бор "Ювентус"ни танлашида италияликлар мухлисларнинг рақиб бўлишига қарамай, тик туриб олқишлаши муҳим роль ўйнаганини таъкидлаган. Криштиану — бироз "эгоист" футболчи, у доим эътибор марказида бўлиши зарур.


Мадридда трибуналар португалияликни норози ҳуштаклар билан "сийлашган", лекин бу мавсум ўта омадсиз ўтса, фанатлар португалиялик тўпурарнинг голларидан мамнун бўлишлари аниқ. Амалда Роналдунинг вариантлари у қадар кўп эмас. МЮ ёки ПСЖ лойиҳаларига у ёши ва талаблари томондан тўғри келмаслиги мумкин. "Мадрид" эса — унинг клуби. Ўзи кетганди, ўзи қайтишга қарор қилади. Ҳаммаси Роналду ўргангандек — мустақил ҳал қилиш зарур.

Эски таниш Бензема ва янги, ёш шерик Мбаппе жуда кучли учлик ҳосил қилишга ёрдам беришади. Мората ва Дибала — яхши шерик, аммо "Ювентус"да Зидан йўқ, франциялик мураббий эса Роналду билан яхши чиқишади. Турин эса — иккинчи Мадрид эмас. АҚШга кўчиб ўтишдан аввал Криштиану яна бир-икки йил "Реал" шарафини ҳимоя қилиши мумкин, шу тариқа португалиялик Мбаппени ҳам футболнинг катта лигалари оламига кириб келишига ёрдам берарди.

Бу вазифани КриРо ўзи "Мадрид"га кўникиши қийин бўлаётган Азардан яхшироқ уддалайди. Зидан жамоаси ҳужумчиси ўринбосари кутилганидек ўйин кўрсата олмади (ҳар ҳолда ҳозирча). Пересни Роналдунинг ойлик маоши билан қўрқита олмайсиз. Криштиану эса А Серия, ҳужумчи учун Ла Лигага нисбатан қийинроқлигини ўзи тушунди. "Атлетико"нинг бу кетиши бўлса, "Реал" бу мавсум чемпион бўлиши ўта қийин — қайтиш учун яна бир сабаб. Қайтиб Ла Лига ва ЕЧЛда омадли даврларни қайтариш ҳамда етакчисини сотиб, клуб нималарни йўқотганини кўрсатиб қўйиш.

Килианнинг бир ўзи эса камлик қилса керак. Мбаппеда ҳозирча у қадар етакчилик қобилиятлари ривожланиб улгурмаган, унга йўлбошчи керак. Неймар бу ролга унчалик тўғри келмайди, у Роналду каби етакчиликка даво қила олмайди. Криштиану — машина ва Перес португалиялик у ўйлаганидан муҳимроқ фигура бўлганини тушуниб етган бўлса ажаб эмас.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+10   
25 янв 17:12:35
Shahzod Ziyotov
Parij ajoyib shahar.lekin futbol uynash uchun Madrid yaxshiroq. Zur gap yuq
+4   
25 янв 17:14:09
« SANJAR»
Madrid shu ikkita harid uchun qancha kredit osayam arziydi ikkalasi ishonchni oqlab foyda olib keladi Florentino CH.L kubogini ko‘tarishni xohlasang shu qiz aytganini qil.
+3   
25 янв 17:26:37
« SANJAR»
Zkhuraev Atletiko Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
oxxooo bular real xayotda sodir bolarmikan yoki bari xom xayolmikana
Ronaldu kesa Atleticoni mazasini qochiradi. Simione yurak hurujiga uchraydi. Hasad qilmang do‘stim havas qiling!!!
+3   
25 янв 17:25:28
« SANJAR»
Ronaldu kesa Atleticoni mazasini qochiradi. Simione yurak hurujiga uchraydi. Hasad qilmang do‘stim havas qiling!!!
+2   
25 янв 21:53:17
Mamajonov Bunyodbek
« SANJAR» фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ronaldu kesa Atleticoni mazasini qochiradi. Simione yurak hurujiga uchraydi. Hasad qilmang do‘stim havas qiling!!!
Xa aynan Atletiko Ronaldudan koʻp jabr koʻrgan
+1   
25 янв 22:30:54
Fc.Neftchi Fergana
Ronaldu Realga qaytsa biz Barsa muhlislariga ham qiziq,Messi zerikdi...
+1   
25 янв 18:50:14
Muhammadislom Manchestr city
Wu yozgan maqoladagi hammasi amalga owsin ilohim, mazza qilib futbol kuramiz wunda. Tarjima qiganga maqolani yozganga rahmat
   
26 янв 15:07:44
BESHARIQ CITY
Bu gaplar safsata.
   
25 янв 23:54:03
Y. ABDUJALIL
Yevropada qolsa bo'ldi..
   
25 янв 23:25:57
fanat Borussiya Dortmund
Maqolani o'qib mazmuniga tushunmadim,demak uyqu kelibdi.hozir yotib uhlaymiz ertaga nima bulishini vaqt kursatadi.menga qolsa myuga utgani qiziq
   
25 янв 23:10:21
998933577578
Facebook'da Roni Realga qaytishiga ishora qildi men hozir yuvuntusdaman bahtliman jiddiy maqsadlarimiz bor lekin hech qachon hech qachon demaslik kerak yozda qayerda bo'lishimni o'shanda ko'rasizlar futbolda hamma narsa bo'lishi mumkin
   
25 янв 22:25:10
Zkhuraev Atletiko Madrid
« SANJAR» фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ronaldu kesa Atleticoni mazasini qochiradi. Simione yurak hurujiga uchraydi. Hasad qilmang do‘stim havas qiling!!!
Sen qayeringga qarab fol ochyabsan avval to'g'ri yozishni o'rgan ukam
   
25 янв 22:13:49
HY
« SANJAR» фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Madrid shu ikkita harid uchun qancha kredit osayam arziydi ikkalasi ishonchni oqlab foyda olib keladi Florentino CH.L kubogini ko‘tarishni xohlasang shu qiz aytganini qil.
У қиз айтгани йўқ, таржима қилган
   
25 янв 18:48:57
dilshod leverpool
bavariyaga utadi
   
25 янв 18:10:32
Ҕɑɾᴄɑ
Кристиано Реал Мадриддан кетмаслиги керак эди, унинг кетиши нафакат Реалга балки ашаддий ракиблари Атлетико ва Барселонагахам тасир килди, бирига ижобий бирига салбий. Месси характери умуман бошкача инсон, тогри унга Каталониядаги системанинг бузилишиям тасирикилди, лекин Раналдунинг кетиши унга жуда ёмон тасир килганини фудболга алокадор шахслар ва мухлислар жуда яхши тушиниб турибди. Агар у Реал Мадридга кайтса нафакат Реал балким Барселона мухлислариям кувонса ажаб эмас. Раналду фудболда эгоист болиши мумкун лекин хаётда ундан коп нарсани органса арзийди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика